Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
МАККАНИНГ ФАТҲ ҚИЛИНИШИ
Мусулмонлар Мўътадан жуда кўп жангчилардан айрилиб қайтишгач, Қурайш мусулмонлар энди тамом бўлди деб ўйлади ва иттифоқчилари Бану Бакрни мусулмонларнинг иттифоқчилари Хузоага қарши қўзғаб, қурол-яроқ билан ёрдам беришди. Бану Бакр Хузоага ҳужум қилиб, унинг одамларини ўлдирди. Хузоа Маккага қочди. Амр ибн Солим Хузоий шошилинч Мадинага бориб, бўлган ҳодисани айтиб ёрдам сўради. Расулуллоҳ с.а.в. унга: «Эй Амр ибн Солим, ёрдам олдинг», дедилар. Расулуллоҳ с.а.в. Қурайшнинг сулҳ аҳдини бузишига жавоб фақат Маккани фатҳ қилиш бўлади, деган фикрга келдилар. Қурайш эса аҳдни ўзи бузганидан қўрқиб, Абу Суфённи Мадинага аҳдни мустаҳкамлаш ва муддатини узайтириб келиш учун элчи қилиб жўнатди. Абу Суфён Расулуллоҳ с.а.в. билан учрашмай қизиникига - Расулуллоҳ с.а.в.нинг хотинлари Умму Ҳабибаникига борди. Уйга кириб, Расулуллоҳ с.а.в.нинг тўшагига ўтирмоқчи бўлганда Умму Ҳабиба тўшакни олиб қўйди. Абу Суфён: «Отангни тўшакдан афзал кўрдингми ёки тўшакни отангданми?» деб сўраганда, қизи: «Бу Расулуллоҳ с.а.в.нинг тўшаклари. Сен мушриксан, демакки, нажас одамсан. Сен унга ўтиришингни хоҳламайман», деди. Абу Суфён: «Оллоҳга қасамки, сен жуда ҳам ёмон бўлиб кетибсан», деди ва ғазабланиб чиқиб кетди. Кейин Муҳаммадга сулҳ аҳди ва унинг муддатини узайтириш ҳақида гапирди. Расулуллоҳ с.а.в. унга бирор нарса демадилар. Кейин Абу Суфён Абу Бакр р.а.дан Расулуллоҳ с.а.в.билан гаплашиб беришини сўради. Абу Бакр р.а. унамади. Кейин Умар ибн Хаттоб р.а.га гапирган эди, у қўпол жавоб қилиб: «Расулуллоҳ с.а.в.га гапиришда мен сенлар учун воситачи бўламанми?! Оллоҳга қасамки, агар қўлимда заррадек нарса бўлса ҳам у билан сенларга қарши курашаман», деди. Кейин Абу Суфён Алий ибн Абу Толиб р.а.нинг олдига кирди, унинг олдида Фотима бор эди. Алийга нима мақсадда келганини айтди ва Расулуллоҳ с.а.в.га шуларни етказишда воситачи бўлишини сўради. Алий унга юмшоқлик билан ҳеч ким Муҳаммадни қасд қилган ишидан қайтара олмаслигини тушунтирди. Абу Суфён Фотимадан ўғли Ҳасан одамлар ўртасида ҳимояга олишини сўради. Ҳасан ҳали кичик эди. Фотима: «Оллоҳга қасамки, ўғлим ҳали одамлар ўртасида ҳимоя берадиган ёшга етгани йўқ. Ҳеч ким Расулуллоҳ с.а.в. ҳимоя бермаган одамни ҳимояга ололмайди», деди. Абу Суфён қийин аҳволда қолди ва Маккага қайтиб бориб, қавмига бўлган ишларни айтиб берди. Расулуллоҳ с.а.в. эса шошилинч одамларни тайёрланишга буюрдилар ва улар билан Маккага кетдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Маккага қўққисдан кириб боришни, одамлар ғафлатда қолиб, ўзларини ҳимоя қилишга улгурмасдан қон тўкилмай таслим бўлишларини хоҳлар эдилар. Мусулмонларнинг қўшини Мадинадан Маккага қараб йўлга тушди. Қўшин Маккадан тўрт фарсаҳ узоқликдаги Марру-з-Заҳрон деган жойга етди. Қўшиннинг сони ўн мингта бўлиб, улар ҳақида Қурайшга бирор хабар етиб бормаган эди. Қурайшликлар Муҳаммад с.а.в. уларга ҳужум қилишларини ҳисобга олишган, Муҳаммад келса нима қилиш ҳақида тортишаётган эди. Абу Суфён
77-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|